Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мактабгача таълимни ривожлантиришда ҳамкорлик истиқболлари белгиланди
15:43 / 2024-02-14

Мактабгача таълим агентлигида агентлик директори ўринбосари Н.Муслитдинов ва Осиё тараққиёт банкининг Ўзбекистонда ДХШ бўйича мамлакат миссияси доирасидаги ҳамкорлари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда томонлар ҳамкорликда “Ўзбекистонда мактабгача таълим муассасалари ДХШ асосида қуриш ва реконструкция қилиш” лойиҳасини амалга оширишга оид ишларни муҳокама қилди. 

Шунингдек, лойиҳа директори жаноб Муҳаммад Азим Ҳошимий Осиё тараққиёт банки томонидан тендер ҳужжатлари шакллантирилаётганини ва лойиҳа гуруҳи мутахассисларига тегишли маълумотларни тақдим қилишда амалий ёрдам сўради. Агентлик томонидан шу ҳафта охиригача маълумотлар ўрнатилган тартиб ва шаклда берилиши маълум қилинди. 

Учрашув сўнгида тендер эълон қилишга яқин қолганда халқаро инвесторларни жалб қилиш мақсадида Буюк Британияда махсус “Road Show” ташкил қилишга келишилди. 

М.Қосимова, ЎзА