Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мактабгача таълимга қамров кенгаймоқда
10:49 / 2025-06-19

Бухоро вилоят Олот тумани аҳолисининг талаб ва истаклари асосида “Ғанчи Чандир” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида замонавий 26-сонли давлат мактабгача таълим муассасаси барпо этилди. Ушбу муассаса 90 нафар болани қамраб олиш имкониятига эга бўлиб, барча зарур шароит ва жиҳозлар билан таъминланмоқда.

Боғча биноси миллий меъморчилик услубида, замонавий қурилиш материаллари асосида барпо этилган. Унда тарбияланувчилар учун ёруғ ва қулай ўқув-тарбиявий хоналар, ётоқхона, ошхона, тиббиёт хонаси, мусиқа ва спорт заллари, шунингдек, очиқ ҳавода ўйин майдончалари мавжуд.

Янги муассасани яқин кунларда фойдаланишга топшириш режалаштирилган. Шу каби замонавий боғчалар сони ортиши олис туманда ёш авлоднинг интеллектуал, жисмонан ва руҳан ривожланишига замин яратади.

Туманда жами мактабгача таълим ташкилоти 79 тага етказилган бўлиб, шундан 29 таси давлат мактабгача таълим ташкилоти мақомига эга. Уларда ҳозирда жами 135 гуруҳдан 130 та куни узайтирилган гуруҳ, 5 та қисқа муддатли гуруҳ фаолият юритиб келмоқда. Худди шундай, туманда 2 та давлат хусусий-шерикчилиги асосидаги мактабгача таълим ташкилоти ҳамда 48 та оилавий мактабгача таълим ташкилоти маҳалла ва қишлоқлардаги ўнлаб, балки юзлаб болажонни ўз қучоғига олмоқда.

Зариф Комилов, ЎзА мухбири.