Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мактабгача таълим вазири Агриппина Шин Чироқчи туманига борди
17:05 / 2020-11-12

Агриппина Шин бошчилигидаги Мактабгача таълим вазирлиги масъуллари мактабгача таълим тизимида ўрта махсус кадрлар тайёрлашга ихтисослаштирилган Чироқчи педагогика коллежи фаолияти билан танишди.

Улар коллежда яратилган шароитлар, жумладан, бу ерда 6 ёшли болаларни бошланғич таълимга мажбурий бепул қамраб олиш юзасидан ташкил этилган гуруҳлар фаолиятини ўрганди.

Шундан сўнг масъуллар маҳаллий бюджет ҳисобидан 1 миллиард сўмдан зиёд маблағ эвазига капитал таъмирланаётган тумандаги 15-сонли мактабгача таълим ташкилотида олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ишларини кўздан кечирди.

Ташриф давомида Агриппина Шин туманда мактабгача таълим тизимида амалга оширилаётган ишлар самарадорлигини ошириш бўйича масъулларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берди.