Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мактабгача таълим тизимида амалга оширилаётган ишлар юзасидан матбуот анжумани
03:13 / 2022-11-02

ФОТОРЕПОРТАЖ

Сурхондарё вилоятида мактабгача таълим тизимида амалга оширилаётган ишлар юзасидан оммавий ахборот воситалари ходимлари учун матбуот анжумани ташкил этилди.  

Анжуманда мактабгача таълим ташкилотларининг раҳбар лавозими учун ходимларни тайинлаш ва тизимни олий маълумотли кадрлар билан таъминлаш ҳамда 2021-2022 йилларда давлат мактабгача таълим ташкилотларида амалга оширилган қурилиш ва жиҳозлаш ишлари борасида маълумот бериб ўтилди.  

Дастлаб мактабгача таълим тизимида амалга оширилган кенг кўламли ишлар ва ислоҳотларга тўхталиб ўтилди. Хусусан, ислоҳотлар натижасида вилоятда фаолият юритиб келаётган 2 минг 346 та мактабгача таълим ташкилотидан 400 таси давлат, 154 таси давлат-хусусий шериклик асосидаги, 1783 таси оилавий, 9 таси хусусий нодавлат мактабгача таълим ташкилотини ташкил этмоқда. Вилоятда айни вақтда мактабгача таълим ёшидаги болалар сони 244 минг 134 нафар бўлиб, улардан 136 минг 326 нафари боғчага қамраб олинган.

Шунингдек, мактабгача таълимнинг муқобил шаклларини кенгайтириш мақсадида вилоятнинг Қумқўрғон, Бандихон, Денов, Олтинсой, Узун туманларининг мактабгача таълим ташкилоти мавжуд бўлмаган олис ва чекка ҳудудларида “Ақлвой” лойиҳаси доирасида 5 та “ISUZU” автобуслари базасида 10 та маҳаллада мобиль боғча фаолиятини йўлга қўйиш орқали 400 нафар бола мактабгача таълимга қамраб олинди.  

Таъкидланганидек, болаларга таълим бериш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазирлиги томонидан тарбияланувчи болаларнинг ақлий салоҳиятини оширишга мўлжалланган 57 турдаги дидактик материаллар, педагог ва тарбияланувчи болалар учун 59 турдаги ўқув-дидактик қўлланмалар ва тарқатма материаллар мактабгача таълим ташкилотларига етказиб берилди.  

[gallery-9376]

Матбуот анжуманида 2022 йил бошидан буён вилоятда 35та давлат МТТ ларига кузатув кенгашларининг тавсияси асосида, мактабгача таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда ДМТТ директорлари лавозимига тайинлангани айтиб ўтилди.  

Мактабгача таълим бошқармаси тасарруфидаги мактабгача таълим ташкилотларини олий маълумотли педагог кадрлар билан таъминлашда Термиз давлат университети, Термиз педагогика институти ҳамда Денов тадбиркорлик ва педагогика институтларининг “Мактабгача таълим” йўналиши бўйича тамомлаган битирувчиларини ишга жойлаштириш орқали таъминланмоқда.  

Вилоятдаги Давлат МТТ ларида мавжуд жами 6099 нафар педагогнинг 2456 нафари (40,2 фоизи) олий маълумотли, 3643 нафари (59,8 фоизи) ўрта-махсус маълумотли мутахассисларни ташкил этади.  

Анжуманда журналистларга вилоят мактабгача таълим тизимини янада ривожлантириш, 3-7 ёшгача бўлган болаларнинг мактабгача таълим билан қамров даражасини ошириш борасидаги устувор вазифаларнинг ижроси хусусида ахборот берилди.  

 

 

 

Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ(сурат),ЎзА