Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мактабгача таълим тизими педагог кадрлари учун малака ошириш курсларига старт берилди
15:08 / 2024-01-11

“Ўзбекистонда кадрлар тайёрлаш, ўқитиш ва ривожлантириш комплекс марказини қуриш орқали мактабгача таълим педагог кадрлари салоҳиятини ошириш лойиҳаси” доирасида мактабгача таълим тизими педагог кадрлари учун қисқа муддатли малака ошириш курсларига старт берилди.

Икки ҳафта мобайнида мастер-тренерлар ва кореялик мутахассислар иштирокида 35 нафар соҳа ходимлари махсус дастур асосида ўқитилади.  

Мазкур ўқув курслари дастури мактабгача таълим ташкилоти педагог-кадрлари ўртасида анкета-сўровлар ўтказилиб,  хорижий мутахассисларни жалб этган ҳолда меҳнат фаолиятида касбий компетенцияларини ривожлантиришдаги муаммолар ўрганилиб, таҳлил қилиниб, сўнгра ишлаб чиқилди.  

Дастур ўйин орқали таълим олиш, бола шахсига йўналтирилган мактабгача таълим ўқув дастурининг таълим ва тарбиявий аҳамиятини тушуниш; педагогларда ўқув дастурлар асосида таълим-тарбия жараёнини олиб бориш қобилиятини кучайтириш; тарбияланувчилар билан мулоқот қилиш қобилиятини яхшилаш; мактабгача таълимда ота-оналар ва жамиятнинг фаоллигини ошириш сингари мавзулардан иборат.  

Икки босқичда амалга ошириладиган ўқув курсларининг иккинчи босқичида тайёрланган тренерлар ўзлари фаолият олиб бораётган мактабгача таълим ташкилотлари педагогларини жалб этган ҳолда ўқитади.  

М.Қосимова, ЎзА