French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мактабгача таълим тизими ислоҳ қилинадими? (+видео)
21:42 / 2024-01-25

“Ўзбекистон-2030” стратегиясида болаларни мактабгача таълим ва тайёрлов гуруҳлари билан қамров даражасини  100 фоизга, нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари сонини 56 мингтага етказиш ва барча давлат мактабгача таълим ташкилотларини  компьютер синфи билан таъминлаш кўзда тутилган. Ушбу мақсадлар йўлида саъй-ҳаракатлар бошланган бўлиб, Мактабгача таълим агентлиги томонидан ўтказилган матбуот анжуманида соҳа мутасаддилари бу борада қилинаётган ишлар юзасидан маълумот беришди.

Таъкидландики, 2017 йилда мактабгача таълим ташкилотлари сони 
5 211 тани ташкил этган бўлса, соҳага нодавлат секторни кенг жалб қилиш ҳамда давлат-хусусий шериклик тизимини жорий қилиниши натижасида 2023 йилга келиб, мактабгача таълим ташкилотлари сони 6,5 баробарга ортиб, салкам 34 мингтага етказилди.

Болаларни мактабгача таълим билан қамрови 74 фоизга етди. Айтилдики, ҳар бир боланинг мактабга киришидан бир йил олдин умумий ўрта таълимга мажбурий бир йиллик тайёргарликдан ўтишга бўлган ҳуқуқи “Мактабгача таълим ва тарбия” тўғрисидаги қонун билан кафолатланди. 2023 йил якунига келиб бу йўналишга қамраб олинган 6 ёшли болалар улуши 93 фоизга етди.

Мактабгача таълим хизматларини янада кенгайтириш мақсадида 25 мингта оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти йўлга қўйилиб, 662 минг нафар бола қамрови таъминланди.Ушбу муассасаларда фаолият кўрсатаётган педагог кадрлар сони 58 минг нафардан 160 минг нафарга оширилди. Олий маълумотли педагог кадрларнинг улуши 21.6 фоиздан 34.1 фоизга етказилди.

Барча давлат  ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ўқув-услубий, кўргазмали ва дидактик материаллар билан таъминланди. Ўтган йили соҳада хорижий инвестиция лойиҳаларини мувафаққиятли амалга оширилиши натижасида жами 260  млн доллардан зиёд хорижий инвестициялар жалб қилиниб, ушбу маблағнинг салкам ярми ўзлаштирилди.

Матбуот анжуманида бугунги кунда соҳа олдида турган муҳим вазифалар ва муаммоларга ҳам тўхталиб ўтилди. Журналистларнинг бу борада берган саволларига атрофлича жавоб қайтарилди. 

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/fKB1HlZbI5s" title="Maktabgacha taʼlim tizimi isloh qilinadimi?" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>

Санжар Тошпўлатов, Улуғбек Тўхтаев, ЎзА