Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мактабгача таълим ташкилотларида француз тили ўргатилади
14:04 / 2026-01-22

Бухоро вилоятидаги 26 та давлат мактабгача таълим ташкилотида француз тилини ўрганиш бўйича “Kokoro Lingua” инновацион платформасидан фойдаланиш йўлга қўйилди.

Мазкур ташаббус Халқаро Франкофония ташкилотининг 19-саммити доирасида имзоланган келишувлар ижросини таъминлашга қаратилган. Жорий йил январь ойидан бошлаб Бухоро вилоятидаги 26 та давлат мактабгача таълим ташкилотининг 65 та катта ва мактабга тайёрлов гуруҳларида француз тили “Kokoro Lingua” платформаси орқали бепул ўргатилади.

Бухоро давлат педагогика институтида платформадан самарали фойдаланиш бўйича минтақавий ўқув семинари ташкил этилди. Мазкур семинарда лойиҳа координатори Nathalie Lesselin, шунингдек, Бухоро ва Навоий вилоятларидан 120 нафардан ортиқ мактабгача таълим ташкилотлари директор ўринбосарлари иштирок этди.

Тадбир давомида болаларни чет тилларга табиий, қизиқарли ва ёш хусусиятларига мос методлар асосида ўргатиш имкониятлари атрофлича ёритилди. Хусусан, интерактив видеодарслар орқали келажагимиз эгаларида тил кўникмаларини шакллантириш, ўйин асосида ўрганиш жараёнларини ташкил этиш бўйича тақдимотлар намойиш этилди. 

Тадбир доирасида иштирокчилар Бухоро шаҳридаги 5-сонли мактабгача таълим ташкилотида бўлиб, платформадан фойдаланиш жараёнлари билан яқиндан танишди.

Зариф Комилов, ЎзА мухбири.