Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти ўрганилмоқда
19:29 / 2025-10-03

Қорақалпоғистон Республикаси истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси шаҳар ва туман жамиятлари ҳамда ҳамкор ташкилотлар ходимларидан иборат Ишчи гуруҳлар томонидан ҳудудлардаги мактабгача таълим ташкилотларида жамоатчилик тартибидаги ўрганиш ишлари амалга оширилмоқда.

Бунда тарбияланувчиларга яратилган шарт-шароитлар, кўрсатилаётган хизматлар сифати, соғлом овқатланиш тизими, таом тайёрлаш ва етказиб бериш тартиби, аутсорсинг хизматлари сифати, санитария-гигиена ҳолати, ободонлаштириш ишлари, тарбияланувчиларга ажратилган маҳсулотларнинг белгиланган тартиб-қоидаларга асосан берилиши ҳолати кўздан кечирилади. Аниқланган камчиликлар юзасидан ташкилотлар масъулларига тегишли кўрсатмалар бериб борилмоқда.

Ўрганиш давомида Ишчи гуруҳлар томонидан ходимларга инсон манфаатлари қонун ҳимоясида эканлиги ҳақида тарғибот ишлари ҳам амалга оширилмоқда.

Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири