Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мактабгача таълим ташкилоти замонавий шароит касб этди
08:28 / 2024-02-06

ФОТОРЕПОРТАЖ

Сирдарё вилояти Гулистон туманининг Тажрибакор маҳалласида 180 ўринли 5-давлат мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди.

Мазкур муассаса 2 миллиард 226 миллион сўм эвазига қайта реконструкция қилиниб, бу ерда замон талабларига жавоб берадиган гуруҳ ва санитария-гигиена хоналари, тиббиёт хонаси, мусиқа зали, алоҳида ошхона, умумий овқатланиш зали, мусиқа зали ўйин майдончалари ҳамда ёзги айвончалар барпо этилди. Шунингдек, боғча ўйинчоқлар тўпламлари, машғулотлар ўтказиш учун зарур кўргазма, тарқатма ва дидактик материаллар, замонавий мебель жиҳозлари, маиший техника, ошхона жиҳозлари билан таъминланди.

Муассасанинг очилиши муносабати билан ташкил этилган тадбирда туман ҳокими Ўлмас Мамадаминов, соҳа ходимлари, маҳалла фаоллари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этиб, бу ердаги шарт-шароитлар билан яқиндан танишди.

[gallery-15800]

Шаҳриёр ОРТИҚБОЕВ (сурат), ЎзА