Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мактабда талон-тарожга йўл қўйилмаган
14:26 / 2019-08-20

Шу кунларда ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Қуйи Чирчиқ туманидаги 45-умумтаълим мактаби ўқув йили бошланишига икки ҳафта қолганида бузилиб, талон-тарож қилинаётгани мазмунидаги видеолавҳа тарқалди.


Шу кунларда ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Қуйи Чирчиқ туманидаги 45-умумтаълим мактаби ўқув йили бошланишига икки ҳафта қолганида бузилиб, талон-тарож қилинаётгани мазмунидаги видеолавҳа тарқалди.

Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати ушбу ҳолатга муносабат билдириб, мактабдаги бузилиш жараёни билан боғлиқ вазият тегишли ташкилот мутасаддилари томонидан ўрганилгани ва видеомурожаатдаги танқидий фикрлар асоссиз эканини маълум қилмоқда.

Хабарда қайд этилишича, шахсини ошкор қилмаган мазкур мурожаат эгаси давлат раҳбарига виртуал тарзда юзланиб, Қуйи Чирчиқ туманидаги 45-умумтаълим мактабида бузилиш ишлари кетаётганини билдиради. Мактаб ҳудудида ўқув жараёнига икки ҳафта қолганда қурилиш ишларини бошлаб, амалда ҳеч иш бажарилмаётгани, талон-тарожга йўл қўйилгани ҳақида сўзлайди.

Мазкур мурожаат вилоят ҳокимлиги, халқ таълими бошқармаси масъуллари томонидан ўрганилганда танқид ва мурожаат асоссиз экани маълум бўлди.

Ушбу мактаб туманнинг Йилқичи маҳалласи ҳудудида жойлашган бўлиб, секторлар кесимида туман прокурори ҳудуди ҳисобланади. Мактаб ҳудудида айни пайтда катта ҳажмдаги қурилиш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.

Маълумот учун – ҳудуди 6 гектар 50 сотихдан иборат мазкур мактаб 1968 йилда фойдаланишга топширилган. Ўтган йиллар давомида мактаб бир неча марта жорий таъмирланган. Охирги марта мактабда 2007 йили таъмирлаш ишлари олиб борилган.

Мактаб биносининг таъмирталаблиги кундек равшан, инкор этиб бўлмас бир ҳақиқатдир. Мактаб директори Э.Миралиевнинг айтишича, бугунги кунда қайта қурилаётган спорт зали ва меҳнат хонаси асосий бинога қўшимча равишда кейинчалик барпо этилган бўлиб, бу биноларнинг пойдевор қисми ўрнатилган меъёрларга жавоб бермайди. Яъни, девор остига бетон тўшама ётқизилмаган.

Шундан келиб чиқиб, маҳаллий аҳолининг хоҳиш-истаги, илтимосига биноан айни вақтда мазкур ҳудудда мактабнинг янги биноси қурила бошланди. Бу эзгу ишга бош қўшаман, деган жўмард ҳомийлар топилди. Қурилиш соҳасидаги энг сўнгги, илғор ютуқлар асосида барпо этилаётган мазкур мактаб биносининг қурилиш ишлари жорий йилнинг декабрь ойида тўла якунланади. Лойиҳа қиймати 6,5 миллиард сўм, сиғими 540 ўрин.

Бироқ, алоҳида эътиборда тутиш керакки, мактабнинг ҳозирда фойдаланишда бўлган асосий биноси янги ўқув йилига шай ҳолатда. Дастлабки ҳисоб-китобларга қараганда, сентябрь ойида мактабга жами 592 нафар ўқувчи (рақам ўзгариши мумкин) келиши кутилмоқда. Ўқиш бир сменада ташкил қилинади. Мактаб ўқув йилига ҳар жиҳатдан тайёр. Қурилиш бўлаётган ҳудуд ўқувчилар қатновига ҳалал бермайди, дарс жараёнига таъсир кўрсатмайди.

Ўрганиш натижасида маълум бўлдики, қурилиш ишларининг боришида ҳеч қандай талон-тарожга йўл қўйилмаган. Қурилиш техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилинган ҳолда, режа асосида олиб борилмоқда. Энг муҳими, бу ишларнинг бошланганидан маҳаллий аҳоли фақат ва фақат мамнун.