Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мактабда ҳарбий-ватанпарварлик тадбири ўтказилди
10:56 / 2024-02-21

ФОТОРЕПОРТАЖ

Ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, улар қалбида ватанпарварлик туйғусини шакллантириш мақсадида Термиз шаҳридаги 9-умумтаълим мактабида маданий-маърифий ва спорт тадбири ташкил этилди.  

Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Қўриқлаш бошқармаси ташаббуси билан ўтказилган тадбирда ёшлар мусиқа ва санъат, рассомчилик, китобхонлик ҳамда спорт йўналишида эгаллаган билим ва кўникмаларини намойиш этди. Бадиий қисмда эса ўқувчилар томонидан миллий қадриятларимизни, Ватанимизни мадҳ этувчи куй-қўшиқ ва рақслар ижро этилиб, йиғилганларга кўтаринки кайфият улашилди. Миллий гвардия ҳарбий хизматчиларининг қўл жанги бўйича кўргазмали чиқишлари айниқса, барчада катта таассурот қолдирди.

Тадбир доирасида спортнинг камондан отиш, шахмат-шашка, стол тенниси ҳамда арқон тортиш турлари бўйича мусобақалар уюштирилди.  

[gallery-16062]

Шунингдек, ёшлар Миллий гвардия бўлинмаларида хизматда фойдаланиб келинаётган махсус жиҳозлар, техникалар билан яқиндан таништирилди. Ўқувчилар ҳарбийларнинг шарафли вазифасига оид қизиқарли маълумотларга эга бўлди.  

Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА