Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мактабда “Art-steam” боғи фаолият бошлади
00:18 / 2025-10-22

Наманган вилояти Давлатобод туманидаги 58-сонли ихтисослаштирилган умумтаълим мактабида ёш авлодни замонавий билимлар билан қуроллантириш, уларнинг интеллектуал салоҳиятини янада ошириш, шунингдек, китобхонлик маданиятини тарғиб этиш мақсадида “Art-steam” боғи ташкил этилди.

Инновацион таълимга йўл ҳисобланган ушбу боғ ўқувчилар учун очиқ осмон остида илм-фан ва технологияга қизиқишни шакллантирувчи, санъат ва адабиётга ошно этувчи, турли фанлар юзасидан тажрибалар ўтказиш мумкин бўлган майдонга айланди. 

Шунингдек, боғ ичидаги “book cafe” ва “wi-fi” ҳудуди ақл эгаларининг замон билан ҳамнафас билимлар олиши, ўз устида ишлаши, чет тилларини пухта ўрганишлари учун замонавий, илмий, бадиий адабиётларни жамлагани билан аҳамиятли. 

Мазкур лойиҳаларнинг умумий қиймати 200 миллион сўм миқдоридаги ҳомийлик маблағлари ҳисобидан амалга оширилиб, ёш авлоднинг назарий билимларини амалиёт билан мустаҳкамлашига хизмат қилмоқда. 

Бу хайрли ташаббус мамлакатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган “Янги Ўзбекистон – маърифатли жамият сари” ғоясига ҳамоҳанг бўлиб, ўғил-қизларнинг рақобатбардош, билимли ва тафаккурли бўлиб камолга етишларида муҳим омил бўлмоқда.

Оқилхон Дадабоев, ЎзА.