Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мактаб янги иситиш тизимига ўтказилди
16:56 / 2023-12-21

Сирдарё вилояти Боёвут туманидаги 19-умумтаълим мактаби янги тизим орқали иситилади. Иситиш тизимини ишга тушириш мактабда катта тантанага айланди.

Очилиш маросимида БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили жаноб Рам Ийер, вилоят ҳокими ўринбосари Шоҳрух Исақулов, Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Шерзод Худайқулов ҳамда туман масъул ходимлари иштирок этди. 

Ушбу лойиҳа Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт дастури асосида Ўзбекистонда амалга оширилаётган Глобал Экологик Жамғарма (MMG GEF) Кичик Грантлари дастури асосидаги энг яхши альтернатив иситиш тизими ҳисобланади. Иситиш тизими электр энергиясида ишлайди. Ушбу тажриба натижасида, Ўзбекистон қишлоқ мактабларини иқтисодий, ижтимоий ва экологик жиҳатдан иситиш учун энг самарали альтернатив технологияга айланиш имкониятини яратиши мумкинлиги назарда тутилган. 

– Мазкур иссиқлик насослари энергия тежамкор иситиш манбаи сифатида бутун дунёда тобора оммалашиб бормоқда. Иситиш манбаининг асосий афзаллиги унинг энергиядан фойдаланишдаги тежамкорлигидир, – дейди БМТ вакили Рам Ийер. 

Тадбирда мактаб ўқувчилари томонидан ташкил этилган чиқишлар меҳмонларга хуш-кайфият бағишлади. 

Ш.Суяров, ЎзА мухбири.