ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган давлат университетида умумтаълим мактаблари директорлари иштирокида учрашув ўтказилди.
Учрашувда университет ректори Абдуғаффор Қирғизбоев, Наманган вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Аъзамжон Исоқов, университет проректорлари, бўлим бошлиқлари, факультет деканлари ҳамда Наманган шаҳар, Давлатобод ҳамда Янги Наманган туманлари умумий ўрта таълим мактаблари раҳбарлари қатнашди.
Тадбирда сўнгги йилларда таълим тизимига қаратилаётган эътибор ва яратилаётган имкониятлар, Наманган давлат университетидаги мавжуд йўналишлар, амалга оширилаётган ислоҳотлар, таълим сифати ва илмий-тадқиқот салоҳиятини юксалтириш йўлида олиб борилаётган ишлар хусусида сўз юритилди. Мактаб ва олий таълим муассасалари ўртасида яқин ҳамкорликни ривожлантириш, ўқувчиларнинг олий таълимга қамровини кенгайтириш, уларда илмга ва касб-ҳунарга бўлган қизиқишни ошириш борасидаги масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.
[gallery-25434]
Вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи А. Исоқов жорий ўқув йили якунлари бўйича вилоят мактаблари битирувчи ўқувчиларининг давлат олий таълим муассасаларига қабул кўрсаткичлари бўйича таҳлилий маълумотларни тақдим этди. Шунингдек, ҳамкорликни кучайтириш ўқувчиларнинг илм олишга, касб-ҳунар эгаллашга бўлган қизиқиши ва интилишини янада оширишини таъкидлади. Учрашув давомида мактаб директорларининг таклиф ва мулоҳазалари тингланди.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА