French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мактаб ва боғчалар куз-қиш мавсумига тайёрми?
12:10 / 2023-08-15

Ҳадемай куз фасли эшик қоқади. Айни кунларда куз-қиш мавсумига тайёргарлик авж паллада.

Хўш, бугун мактаб ва боғчаларда куз-қиш мавсумига тайёргарлик юзасидан қандай чора-тадбирлар амалга оширилмоқда? Қуёш панеллари ҳамда электр тежовчи қурилмалардан фойдаланиш борасида олиб борилаётган ишлар қониқарлими?    

Мазкур савол юзасидан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Дилфуза Собирова қуйидагича жавоб берди.    

– Ҳозирда юртимизда 10 минг 118 та мактаб мавжуд бўлиб, улардан Қорақалпоғистон Республикасида 14 та, Андижон вилоятида 36 та, Бухоро вилоятида 118 та, Жиззах вилоятида 46 та, Қашқадарё вилоятида 80 та, Навоий вилоятида 74 та, Наманган вилоятида 84 та, Самарқанд вилоятида 116 та, Сурхондарё вилоятида 132 та, Сирдарё вилоятида 48 та, Тошкент вилоятида 66 та, Фарғона вилоятида 156 та, Хоразм вилоятида 108 та ҳамда Тошкент шаҳрида эса 19 та мактабга қуёш панеллари ўрнатилган, – дейди Дилфуза Собирова. – Шунингдек, 2 минг 107 та давлат Мактабгача таълим муассасаларида қуёш панеллари ва сув иситиш қурилмаларини ўрнатиш режалаштирилган бўлиб, ҳозирга қадар  511 та қуёш панеллари ва 100 та  сув иситиш қурилмалари ўрнатилди.    

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 16 февралдаги “2023 йилда қайта тикланувчи энергия манбаларини ва энергия тежовчи технологияларни жорий этишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан, жорий йилда 2 минг 229 та Мактабгача таълим муассасалари ва 2 минг 335 та мактабда  локал иситиш тизимларини кўмир ёқилғисига ўтказиш белгиланган.    

Бугунги кунга қадар маҳаллий ҳокимликлар томонидан 968 та ёки белгиланган режага нисбатан 45 фоиз Мактабгача таълим ташкилотлари ҳамда 593 та ёки белгиланган режага нисбатан 25,4 фоиз мактабларнинг қозонхоналари кўмир ёқилғисига мослаштирилди.  

Айни пайтда мазкур режага киритилган таълим муассасаларида локал иситиш тизимларини кўмир ёқилғисига ўтказиш бўйича тегишли вазирлик, ташкилотлар ҳамда маҳаллий ҳокимликлар билан ҳамкорликда зарурий ишлар амалга оширилмоқда.    

 

Муҳайё Тошқораева ёзиб олди,  

ЎзА