English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мактаб ўқувчиси “Дамас”ни олиб қочди
18:57 / 2020-05-05

Тергов ҳаракатлари давомида жиноятни Беруний тумани, Чиғатой кўчасида яшовчи 11-синф ўқувчиси, 17 ёшли Б.А. содир қилганлиги аниқланди.


2020 йил 11 апрель куни соат 1:30 ларда номаълум шахс 51 ёшли фуқаро Р.М. томонидан Беруний тумани “Кепаклиқалъа” кўчаси 71-уйнинг олдида қаровсиз қолдирилган “Damas” русумли транспорт воситасини номаълум томонга олиб қочган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти тарқатган хабарга кўра, мазкур ҳолат бўйича Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан номаълум шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилди.

Ушбу жиноят иши бўйича олиб борилган тергов ва тезкор қидирув ишлари давомида Р.М.га тегишли “Damas” автомашинаси Беруний тумани, “Навоий” ОФЙ ҳудудида жойлашган фермер хўжалиги дала майдонидан техник соз ҳолатда топилди.

Тергов ҳаракатлари давомида жиноятни Беруний тумани, Чиғатой кўчасида яшовчи 11-синф ўқувчиси, 17 ёшли Б.А. содир қилганлиги аниқланди.