Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мактаб таъмирланишида 384,2 миллион сўм бюджет маблағи талон-торож қилинган
10:57 / 2021-03-29

Мактаб таъмирланишида 384,2 миллион сўм бюджет маблағи талон-торож қилинганлиги фош этилди, дея хабар қилмоқда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент матбуот хизмати.

Хабарда қайд этилишича, Департаментнинг Ўрта Чирчиқ тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда «С.» МЧЖ раҳбари С.К. ва бошқалар тумандаги умумий ўрта таълим мактабини капитал таъмирлаш бўйича тузилган ҳужжатларга сохта маълумотлар киритиб, амалда 384,2 миллион сўмлик қурилиш-монтаж ишларини бажармасдан бюджет маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-тарож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.