Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мактаб таълимига янгича ёндашув
18:27 / 2024-02-23

Давлатимиз раҳбарининг “Мактаб – ота-она – маҳалла” занжирини мустаҳкамлаш борасида белгилаб берган устувор вазифаларнинг амалий ижросига қаратилган манзилли ишлар Сирдарё вилоятида давом этмоқда.

Вилоят ёшлар маркази биносида бўлиб ўтган мазкур учрашувда вилоят ҳокими А.Маҳмудалиев, Миллий гвардия қўмондони Р.Жўраев, секторлар раҳбарлари, вилоятнинг соҳага оид мутасаддилари, мактаб директорлари ва ўқитувчилар, инспектор-психологлар, ота-оналар ва маҳалла фаоллари, шунингдек, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди. 

Учрашувда вилоят ҳокими ва Миллий гвардия қўмондони мактаблардаги таълим-тарбия йўналишидаги устувор вазифаларга эътибор қаратди. Хусусан, йиллар давомида таълим-тарбия ва давомат бўйича йиғилиб қолган муаммолар таҳлил қилиниб, соҳага оид хорижий тажрибалардан мисоллар келтирилган ҳолда, бу каби масалалар фақатгина ўқитувчиларнинг тизимга янгича ёндашуви, ота-оналар ва маҳалла фаоллари, шунингдек, жамоатчилик масъулиятини ошириш орқали ечими ҳал бўлиши мумкинлиги таъкидланди. 

Сардоба туманидаги 16-мактаб директори З.Нишонов ва Гулистон шаҳридаги ихтисослаштирилган мактаб-директори Ғ.Бозоров ҳақиқатдан ҳам мактабларда таълим-тарбия ва дарслардаги давомат масаласи оғриқли нуқтага айланиб қолганлиги ва бу йўналишга Юртбошимиз томонидан ўз вақтида қаратилган эътибор, бугунги кунда Миллий гвардия кўмагида ўз самарасини бериши таъкидланди. Шунингдек, таълим-тарбия йўналишидаги мавжуд камчиликлар ва уларнинг ечимига доир таклифларни ўртага ташлаб, ҳамкасблари билан ўз тажрибаларини ўртоқлашди. 

[gallery-16118]

Мазкур йўналишдаги мавжуд камчиликлар, айниқса, юқори синф ўқувчиларининг давомати билан боғлиқ масалалар муҳокама қилиниб, уларнинг ечими юзасидан ўқитувчилар ва ота-оналарнинг фикр-мулоҳазалари тингланди. Хусусан, Гулистон шаҳридаги 6-мактабда фарзандлари таҳсил олиб келаётган М.Усмонова ва Гулистон шаҳридаги 9-мактаб ота-оналар қўмитаси раиси У.Ўроқов тайёрлов ўқув марказларига дарс вақтида бораётган фарзандлар ва бунга кўникма ҳосил қилаётган ота-оналар ҳақида, шунингдек, мактаблар атрофида турли буюмларни сотиб юрувчи айрим фуқаролар тўғрисида гапиришиб, юзага келиши мумкин бўлган салбий ҳолатларга чек қўйиш кераклиги тўғрисида ўз таклифларини билдирди. 

Мактаблардаги мутахассис психологлар ҳам мулоқотда фаол иштирок этишди. Гулистон шаҳридаги 15-мактаб психологи Д.Райимова сўнгги пайтларда ушбу йўналишга қаратилаётган эътибордан мамнун эканлигини таъкидлаб, ўз ўрнида катта масъулият ҳис қилаётганлигини маълум қилган ҳолда мактабдаги психологларнинг малакасини ошириш борасидаги ўқув қурсларини ташкил этишда, шунингдек, ўқувчиларни ота-оналари билан психологик тренинглар ўтказишда амалий ёрдам кўрсатилиши бўйича ўз таклифларини билдирди. 

Сайхунобод туманидаги 34-мактаб психологи Н.Дўстназарова эса мактаб ўқувчилари билан психологик соатлар ўтказилишини кенгайтириш масаласини кўтариб, унинг афзалликлари бўйича фикр-мулоҳазаларни билдирди. Миллий гвардия Психологик таъминлаш маркази бошлиғи И.Арифходжаева сўзга чиқиб, учрашув мобайнида кўтарилган ўқувчилар билан боғлиқ муаммоли масалалар ва уларнинг ечими юзасидан ўз фикрларини билдириб, фарзандларнинг жамоат жойларидаги хатти-ҳаракатлари оилавий муҳит билан боғлиқ эканлиги тўғрисида психологик тушунчалар бериб ўтди. 

Савол- жавоблар ва фикр-мулоҳазаларга бой бўлган мазкур учрашув сўнггида вилоят ҳокими ва Миллий гвардия қўмондони ўз хулосаларини билдириб, соҳага оид ҳамкорлик юзасидан бир қатор масалаларда келишиб олинди ва тегишлилиги бўйича мутасаддиларга топшириқлар берилди. 

Ш. Суяров, Ш.Ортиқбоев (сурат), ЎзА мухбирлари