Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Мактаб – ота-она – маҳалла” ҳамкорлиги таъминланади
10:21 / 2024-02-28

Давлатимиз раҳбари жорий йил 5 февраль куни ўтказган ижтимоий соҳадаги устувор вазифаларга бағишланган йиғилишда мактаблардаги инспектор-психологлар штати Ички ишлар вазирлигидан Миллий гвардия тизимига ўтказилди.

 Инспектор-психологларнинг асосий вазифаси ўқувчиларнинг таълим-тарбиясини ташкил этишда мактаб жамоаларига яқиндан кўмаклашиш, мунтазам дарс қолдирувчи ўқувчиларнинг ота-оналари билан ишлашдир. Ушбу вазифаларнинг самарали ижро этилишини таъминлаш мақсадида Миллий гвардиянинг республикамиз бўйича бошқармаларида инспектор-психологлар учун семинар машғулотлари ўтказилиб, уларга Миллий гвардияга қабул қилинганлиги бўйича хизмат гувоҳномалари топширилмоқда. 

Ана шундай тадбирларнинг навбатдагиси Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармасида бўлиб ўтди. Унда 85 нафар инспектор-психологга Миллий гвардия хизмат гувоҳномалари топширилди. 

Шуни алоҳида таъкидлашимиз керакки, эндиликда мактаб директорларининг маънавий-маърифий ишлар, чақириққа қадар ёшларни тайёрлаш бўйича ўринбосарлари, психолог ва синф раҳбарларининг ўқувчилар маънавиятини юксалтириш ва дарслардаги иштироки, таълим-тарбия ишларини ҳамоҳанг ташкил этишга доир масъулияти янада оширилади. Ота-оналар ва маҳалла фаоллари иштирокидаги “мактаб – ота-она – маҳалла” ҳамкорлиги узвий ташкил этилади. 

Ўқувчиларнинг дарсда мунтазам иштирокини таъминлаш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиши учун тўгарак ва машғулотларни кўпайтириш, ушбу жараёнларга ота-оналар ва ҳудуддаги фаол фуқароларни кенг жалб этиш бўйича манзилли ишлар олиб борилади. 

Н.Раҳмонова, ЎзА мухбири