Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мактаб ошхоналарида тезпишар таомларни тақиқлаш керакми ёхуд болани ҳеч қачон урманг!
14:02 / 2020-12-03

Ҳар куни эрта тонгда фарзандларини боғчага, мактабга етаклаётган ёш оилалар, баъзида бува ва бувиларни кўрсангиз, беихтиёр шукур қиласиз.

Юртимизда боғчага борувчилар кўпайди. Болаларни боғчага қамраш салмоғи йил сайин ошмоқда. Аммо бола – болада, уни ҳамма вақт тинч осойишта боғчага олиб бориш ота-оналардан маҳорат ва бошланғич педагогик билимларни талаб қилади. 

Педагог сўзи «Бола етакловчи», деган маънони билдиради. Модомики, шундай экан, биз педагоглар фарзандга гўдаклигидан қандай ёндашиш кераклигини ёш оилаларга ўргатишимиз ва ўзимиз ҳам уларга қўлимиздан келганича кўмаклашишимиз керак. 

Агар катта бува ва бувилар набираларини мактаб ва боғчаларга олиб боришса, набиралар умрбод уларни яхши ном билан эслаб юради? Албатта нафақадаги кексаларга бу пиёда юришларига ҳам бир сабаб, ва зурриётларига унутилмас сабоқ, тарбия беришга имконият.

Тан олайлик, баъзан буларни майда иш деб бефарқмиз. Бува ва бувилари бу ишга бош-қош бўлган болаларнинг ҳам кайфиятлари зўр бўлади. Фарзанд ва келинлар ҳам ўз иш жойларида кўнгиллари тўқ бўлади. 

ЁШ ОИЛАЛАРГА МАСЛАҲАТ...

Болани ҳеч қачон урманг. Айниқса, юзга уриш миядаги 300-400 ҳужайрани ўлдиради. Аксинча, бошни силанг, бу эса мияда янги ҳужайралар пайдо қилади. Бола қувват ва меҳр олади. 

Ҳозир болалар электрон ўйинларга муккасидан кетиб қолмоқда. Уй-рўзғор ишларига вақти етмагач, болаларини телефон билан овутиб, ўз ишини битираётган ота-оналар йўқми? Жуда кўп.

Ҳаддан ортиқ электрон ўйинлар ижтимоий ақлни, луғавий зийракликни барбод қилади. Руҳшуносларнинг айтишича, бу мия ҳужайраларининг барвақт ҳалок бўлишига сабаб бўлади. Ёши улғайганда унга маҳорат, тажриба етишмайди.

БОЛАНИНГ ОЛДИДА ҲАҚОРАТ ҚИЛМАНГ

Қайнота ва қайнона келинини ва ўғлини унинг фарзанди олдида ҳақорат қилиш болани қўрқоқ, тортинчоқ қилиб қўяди, соғлом фикрлашдан тўхтатади. Чунки сўнгги тадқиқотларга кўра, бола қобилиятни онасидан олади. Шунинг катталар бундан тийилиши даркор. 

Ҳар қандай танбеҳни болалар олдида берманг. Оила даврасида боланинг фикрлари устидан кулиш, у тақдим қилган ишларни тақдирламаслик натижасида ундаги мотивация пасайиб кетади. 

Боланинг ҳар бир ишини рағбатлантиринг. Унга атаб харидлар қилинг. Бола билан ёшлигидан суҳбат қуриш керак. Бунинг натижасида ундаги сўз бойлиги ва ижтимоий зеҳн ортиб боради. Боланинг гапига аҳамият бермаслик, уни жим туришга буюриш, баъзи ҳолларда уни қаттиқ инкор қилиш яхшиликка олиб келмайди.

ЯНА БИР МУҲИМ МАСАЛА

Чет элда бунга алоҳида эътибор беришади. Таълим ва тарбия бериш давомида сув ичишни камайтириш керакми? Йўқ! Миянинг 85 фоизи сувдан иборат. Ҳар 45 дақиқада 1 стакан (кичик шиша идишда) сув ичиш зарур. Агар ичмаса, тана ғайри ихтиёрий ҳаракатлар (йўтал, аксириш, стулни қимирлатиш, столни суриш каби ҳаракатлар) қила бошлайди. Ўқитувчига боладаги ноқулайлик зоҳир бўлади. 

Албатта боланинг сумкасида илиқ сув бўлиши шарт. Кўп ҳолларда шошиб нонуштага улгурмайди ёки чала қилади. Нонушта қилмаслик ҳам яхши эмас. Аниқланишича, нонушта қилмайдиган болаларда қондаги шакар миқдори пасайиб кетади. Бу эса мия ҳужайраларига етарлича озуқа етиб бормаслигини келтириб чиқаради ва ҳужайраларнинг парчаланишига сабаб бўлади. 

«ФАСТ-ФУД»ЛАРДАН ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ!

Ҳозир болаларда семириш аломатлари сезилмоқда. Балки мактабларда тез пишар овқатлар савдосига тақиқ қўйилар? Болаларга болаларча табиат билан яшашга имкон бермаслик ва уларни дарсга кўмиб юбориш мумкин эмас. Уни болалигини ўғирламаслигимиз керак. Ҳаммаси меъёрида бўлиши керак.

Ёш ота-оналарга яна бир маслаҳат болани дастлабки босқичда хатини (ёзувини) кичик ёзишга мажбурлаш яхши эмас. Катта ёзув ўзига ишончлилик ва эркинлик белгиси ҳисобланади. Агар ёзув кичик бўлса, бунинг маъноси ана шу икки сифат (ўзига ишонч ва эркинлик)нинг йўқлигидир. Назорат қилинг ва ихтиёрига қўйинг.

Албатта бу маслаҳатлар тафсиявий. Уларни қўллаш яхши соғлом фарзандларга умид беради.

Бахтиёр КАРИМОВ,

Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси