Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мактаб ўқувчиларини хорижий тиллар ва касбга ўргатиш юзасидан семинар ташкил этилди
15:48 / 2023-01-27

ФОТОРЕПОРТАЖ

Термиз шаҳридаги 26-умумтаълим мактабида “Сурхондарё вилоятидаги мактаб ўқувчиларини иккита хорижий тил ва битта касбга ўргатиш ҳамда 11-синфни “Ҳаёт мактаби” этиб белгилаш” мавзусида вилоят ўқув-амалий семинари ташкил этилди.

Семинарда Термиз шаҳар ҳокими Ўктам Тўраев, вилоят Халқ таълими бошқармаси бошлиғи Ўткир Қурбонов ҳамда мутасадди ташкилот вакиллари, туман(шаҳар) халқ таълими бўлими мудирлари иштирок этди.  

[gallery-10395]

Ўқув-семинарга ташриф буюрган иштирокчилар Термиз шаҳридаги 3-, 16- ва 17-сонли умумтаълим мактаблари хорижий тил фан ўқитувчиларининг дарс тақдимотлари, ахборот технологиялари соҳасида ўз иқтидорларини намоён этаётган ёш дастурчилар ҳамда мактаб қошида ташкил этилган касбий таълим хоналари фаолияти билан танишди.

Якунда вилоят Халқ таълими бошқармаси бошлиғи Ў. Қурбоновнинг вилоятдаги умумтаълим мактабларида келажакда ташкил этиладиган замонавий касб ҳамда хорижий тилларнинг ўқитилиши юзасидан маърузаси тингланди.

 

Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ(сурат),ЎзА