Ҳар йили 1 декабрь санаси дунё бўйлаб Бутунжаҳон ОИТСга қарши кураш куни сифатида нишонланади. Ушбу сана муносабати билан Сардоба тумани умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари ўртасида ОИВ инфекциясининг юқишини олдини олиш, соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш ва оилада соғлом муҳит яратиш мақсадида энг яхши расм, иншо, диктант ва заковат кўрик-танлови бўлиб ўтди.
Тадбирда тумандаги барча мактаблардан ўқувчилар фаол иштирок этишди ва ўз ижодий ҳамда билим қобилиятларини намоён этишди. Мақсад — ёш авлодни ОИВ инфекциясидан ҳимоя қилиш, уларда соғлом турмуш тарзига эътиборни кучайтириш ҳамда ҳуқуқий ва тиббий саводхонликни ошириш эди.


Мусобақа натижаларига кўра расм йўналиши бўйича 16-умумтаълим мактаби ўқувчиси Абдурашид Саидов, заковат клуби йўналиши бўйича 6-умумтаълим мактаби ўқувчилари, диктант йўналиши бўйича 2-умумтаълим мактаби ўқувчиси Нилуфар Алиқулова, иншо йўналиши бўйича 18-мактаб ўқувчиси Анора Ҳайдаровалар 1-ўринни ҳамда вилоят босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қулга киритишди.
Тадбир сўнгида ғолиблар мусобақа ташкилотчилари томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.


Ғулом Примов, ЎзА мухбири