Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мактаб маслаҳатчиси лавозимига синовлар бошланди (+видео)
18:20 / 2026-01-19

Президентимизнинг 2025 йил 8 сентябрдаги “Мактабдан ташқари таълим тизимини янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисидаги” қарори билан мамлакатимиздаги давлат умумтаълим мактабларида мактаб маслаҳатчиси лавозими жорий этилди.

Мазкур қарор ижроси доирасида Наманган шаҳридаги 15-сонли умумтаълим мактабида Наманган вилояти “Келажак” маркази томонидан “Келажак” маркази директори ҳамда ўқувчилар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш бўйича мактаб маслаҳатчиси лавозимига номзодлар белгиланган тартиблар асосида тест синовларидан ўтказилмоқда. 

– Синов жараёнлари белгиланган тартиб ва талаблар асосида, очиқлик ва шаффофлик тамойилларида ўтказилмоқда. Тегишли мутахассислар жараёнларнинг ташкил этилиш ҳолатини кўздан кечирмоқда. Наманган вилоятидаги 700 дан зиёд мактабларга маслаҳатчи вазифасига 1240 нафар номзод рўйхатдан ўтган. Тест синовларида номзодларнинг касбий билимлари, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардан хабардорлиги, шунингдек, ёшлар билан ишлаш кўникмалари баҳоланади. Белгиланган низомга мувофиқ, иштирокчилар 90 дақиқа ичида 30 та тест топшириқларини бажариши лозим ва энг юқори балл тўплаганлар суҳбат босқичида қатнашиш ҳуқуқига эга бўлади. Саралашнинг иккинчи босқичидаги суҳбатдан ўтган номзодлар мактаб маслаҳатчиси лавозимига тайинланади, – дейди республика Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги масъул ходими Баҳромжон Аминов. 

Жараёнлар якунларига кўра, янги илм масканларидаги 355 та ўрин учун ёшларнинг иқтидори ва ташаббусларини ривожлантиришга қодир, билимли ва ташаббускор муносиб кадрлар номзодлар ишга қабул қилинади. 

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/yWgUW1I7CKg" title="Maktab maslahatchisi lavozimiga sinovlar boshlandi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Оқилхон Дадабоев, Ҳотам Мамадалиев (сурат), Мардон Эсонбоев (видео), ЎзА.