Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мактаб маслаҳатчиси лавозимига номзодлар тест синовидан ўтмоқда
14:40 / 2026-01-17

Андижон вилояти педагогик маҳорат марказида мактаб маслаҳатчиси лавозимига талабгорлар учун тест синовлари бўлиб ўтмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 8 сентябрдаги “Мактабдан ташқари таълим тизимини янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисидаги” қарори билан мамлакатимиздаги давлат мактабларида Мактаб маслаҳатчиси лавозими жорий этилди. 

Ушбу қарор асосида ташкил этилган Андижон вилояти “Келажак” маркази томонидан Мактаб маслаҳатчиси лавозимига номзодлар белгиланган тартиблар асосида тест синовларидан ўтказилмоқда. 

– Вилоятимиздаги 469 та мактабга Маслаҳатчи лавозими учун 979 нафар номзод рўйхатдан ўтган, – дейди Андижон вилояти “Келажак” маркази директори Файзулло Дадажонов. – Улар тест синови орқали ўз билимларини синовдан ўтказмоқда. Тест синовларида номзодларнинг касбий билимлари, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардан хабардорлиги, шунингдек, ёшлар билан ишлаш кўникмалари баҳоланади. 

Мутахассисларнинг таъкидлашича, саралашнинг иккинчи босқичида, яъни тест синовларидан муваффақиятли ўтган номзодлар билан суҳбат ўтказилди. Суҳбатдан ўтган номзодлар мактаб маслаҳатчиси лавозимига тайинланади. 

Синов жараёнлари белгиланган тартиб ва талаблар асосида, очиқлик ва шаффофлик тамойилларида ўтказилмоқда. 

Ф. Убайдуллаев,
З. Умрзоқов (сурат), ЎзА