English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мактаб маслаҳатчиси лавозими учун тест синовларига старт берилди
21:12 / 2026-01-16

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 10 декабрдаги 776-сонли “Келажак” марказлари фаолиятини тартибга солишга қаратилган айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2026 йил 8 январдаги 7-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида “Келажак” марказларининг умумий ўрта таълим мактабларидаги мактаб маслаҳатчиси лавозими учун тест синовларига старт берилди.

Жумладан,  Фарғона шаҳридаги 28-умумий ўрта таълим мактабида мазкур лавозимга талабгор номзодлар иштирокида тест синовлари бошланди.

[gallery-27168]

Синов жараёнлари белгиланган тартиб ва талаблар асосида, очиқлик ва шаффофлик тамойилларига мувофиқ ташкил этилмоқда. Тест синовлари давомида номзодларнинг касбий билимлари, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардан хабардорлиги, шунингдек, ёшлар билан ишлаш кўникмалари баҳоланмоқда.

Қайд этилишича, саралаш жараёнларининг кейинги босқичида номзодлар билан суҳбат ўтказилиши режалаштирилган.

Мазкур тадбир умумий ўрта таълим мактабларида ўқувчилар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, “Келажак” марказлари фаолияти самарадорлигини ошириш ҳамда мактабларда маслаҳатчилик тизимини янада такомиллаштиришга қаратилган.

Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА