Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мактаб лойиҳасига 100 миллион сўм берилди
07:48 / 2023-02-17

Сирдарё вилояти Янгиер шаҳридаги 9-умумтаълим мактабига "Бахтли мактаб" лойиҳаси учун 100 миллион сўмлик ваучер тақдим этилди.

Янгиер шаҳар сектор раҳбарлари ёшлар билан учрашди. 100 нафардан ортиқ фаол ёшлар иштирок этган учрашувда ёшларнинг таклиф ва мулоҳазалари эшитилди, уларнинг тълим, спорт, тадбиркорлик, ижтимоий-иқтисодий ва бошқа соҳалардаги муаммо ва таклифларини ҳал этиш бўйича масъулларга топшириқлар берилди. Хусусан, Ўзбекистон Миллий университети Жиззах филиали талабаси Д.Бозорова ва талаба М.Сатторқуловага тўлов шартномаси харажатлари қоплаб бериладиган бўлди.

Учрашув сўнгида кўзга кўринган ютуқларга эришган бир гуруҳ иқтидорли ёшларга эсдалик совғалари топширилди. Шунингдек, шаҳар Халқ таълими бўлимига қарашли 9- умумтаълим мактабига "Бахтли мактаб" лойиҳаси учун 100 миллион  сўмлик ваучер тақдим этилди. Бундан ташқари, шаҳар ҳокими томонидан маҳаллалардаги ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиши, соғлом турмуш тарзини яратган ҳолда оммавий спортга жалб қилиш мақсадида спорт анжомлари учун ваучерлар тақдим этилди. 

Янгиер шаҳрида ўтган давр мобайнида ёшларга оид давлат сиёсати соҳасида олиб борилган ишлар, амалга оширилган ислоҳотлар тўғрисида маълумот берилган учрашувда, ёшларга янада қулай шароитлар яратишда амалий ёрдам кўрсатилиши таъкидланди. Тадбир якунида йиғилганлар эътиборига театрлаштирилган саҳна кўринишлари намойиш этилди.

Шунингдек, шаҳардаги маҳалла ёшлари ўртасида волейбол бўйича “Вилоят кубоги” мусобақасининг шаҳар босқичи ўтказилиб, илк учта ўринни эгаллаган маҳалла жамоаларига эсдалик совғалари топширилди.

 

Шуҳрат Суяров, ЎзА