Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мактаб-интернат ўқувчилари экскурсияга чиқишди
16:17 / 2025-12-25

Сирдарё вилояти Миллий гвардияси Қўриқлаш бошқармасида ватанпарварлик ойлиги доирасида мактаб-интернат ўқувчилари учун “Очиқ эшиклар куни” ташкил этилди.

Тадбирнинг асосий мақсади ёшларда ватанпарварлик туйғусини мустаҳкамлаш, миллий армия фаолияти тўғрисида амалий тасаввур ҳосил қилиш ва ҳарбий хизматнинг мазмун-моҳиятини ёритиб беришдан иборат бўлди.

Экскурсия мактаб-интернатнинг чора-тадбирлар режаси асосида Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик (ЧҚБТ) фани ўқитувчиси А. Аҳмедов раҳбарлигида амалга оширилди. Ўқувчилар бошқарма биноси, хизмат хоналари ва ҳарбийлар фаолияти билан бевосита танишдилар.

Тадбир давомида иштирокчилар Миллий гвардия тизимининг вазифалари, ҳарбий хизматчиларнинг кундалик фаолияти, жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлашдаги масъулиятли бурчлари тўғрисида атрофлича маълумот олдилар. Шу билан бирга, уларга замонавий ҳарбий техника, махсус жиҳозлар ва хизматда қўлланиладиган воситалар намойиш этилди.

Экскурсия ўқувчиларда катта таассурот қолдирди. Улар ҳарбий хизмат интизоми, қўриқлаш вазифаларининг амалий ҳужжатланиши ва Ватан ҳимоясига оид билимлар билан яқиндан танишиш имконига эга бўлишди.

Ғулом Примов, ЎзА мухбири