Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мактабларда якуний имтиҳонлар бекор қилинди
23:46 / 2020-05-19

Бу ҳақда халқ таълими вазири Шерзод Шерматов хабар берди.


2019-2020 ўқув йилидаги мактаб имтиҳонлари карантин сабабли бекор қилинди. Бу ҳақда халқ таълими вазири Шерзод Шерматов хабар берди.

Бу чора карантин ва кўпчилик ота-оналарнинг илтимосларини инобатга олиб қўлланган. Мактабларга ўқувчиларнинг йиллик баҳоларини ўқув йилининг III та чорак баҳолари асосида чиқариш тавсия этилган.

Шунингдек, kundalik.com тизими орқали тиришқоқлик билан ўқиган ўқувчиларни рағбатлантириш мақсадида IV чоракдаги фақат ижобий баҳоларини ҳам йиллик баҳоларини ҳисоблашда инобатга олиш тавсия этилган.

Ўз навбатида, вазир карантин вақтида online-мактаб орқали фарзандлари билан бирга дарс тайёрлаган ота-оналарга миннатдорчилик билдириб ўтган.