Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мактаб директорлари учун семинар-тренинг
12:03 / 2026-01-09

Бухоро вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳамда Осиё халқаро университети ўртасидаги ҳамкорлик доирасида вилоятдаги умумтаълим мактаблари директорлари иштирокида “Замонавий мактаб раҳбарининг интегратив модели: стратегик бошқарув, нутқ ва имиж салоҳияти” мавзусида семинар-тренинг ўтказилди.

Семинарда Осиё халқаро университетининг тажрибали профессор-ўқитувчилари ҳамда бошқарманинг масъул мутасаддилари  томонидан мавзу доирасида амалий тренинглар ташкил этилди. Унда замонавий раҳбарлик компетенциялари, стратегик фикрлаш, самарали мулоқот ва раҳбар имижини шакллантиришга оид муҳим масалаларга алоҳида эътибор қаратилган. 

Шунингдек, Президентимизнинг 2025 йил 19 мартдаги фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг тегишли буйруғи ижроси доирасида 2026 йил 1 январдан жорий этиладиган КPI тизими асосида мактаб директорлари ва уларнинг ўринбосарлари учун ойлик устамалар белгиланиш тартиби, фаолият самарадорлигини баҳолашда шаффофлик, холислик ва натижадорликни таъминлаш мезонлари, раҳбар кадрларнинг масъулиятини ошириш орқали таълим сифати ва бошқарув самарадорлигини юксалтириш масалалари батафсил тушунтириб борилди. 

Семинар давомида КPI тизими раҳбарлар фаолиятини аниқ кўрсаткичлар асосида баҳолаш, мактаб бошқарувида натижага йўналтирилган ёндашувни шакллантириш ҳамда самарали ишлаётган раҳбарларни моддий рағбатлантиришга хизмат қилиши алоҳида таъкидланди.

Зариф Комилов, ЎзА мухбири.