English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мактаб дарсликлари ҳозирча фақат бу йил учун бепул бўлади
18:41 / 2022-09-06

AОКАда Халқ таълими вазирлиги фаолияти билан боғлиқ кенг муҳокамаларга сабаб бўлаётган долзарб масалалар юзасидан брифинг ўтказилмоқда.

Халқ таълими вазири ўринбосари Темур Комиловнинг таъкидлашича, «Давлат бюджети тўғрисида»ги қонунга кўра, китоб жамғармаси бюджети тасдиқланган. Унга кўра, 2022 йилда китоб чоп этиш учун 1,1 триллион сўм кўзда тутилган. Шундан 605 миллиард сўм давлат бюджетидан йўналтирилади, қолгани Бюджетдан ташқари Республика мақсадли китоб жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади.

Қонунчиликка кўра, ушбу жамғарма маблағлари ижара тушумларидан шаклланиши белгиланган. Жорий йилда 500 миллиард сўм ижара тушумидан қопланиши керак эди.

– Президентимизнинг инсон қадрини улуғлаш, аҳолига енгиллик яратишга қаратилган эзгу ғоялари асосида бу йил дарсликлар бепул бўлди, – дейди Т.Комилов. – Бу нима дегани? Яъни, ижара тушумидан шаклланиши – ота-оналар тўлаши керак бўлган 500 миллиард сўмга яқин пул давлат бюджетидан тўлаб берилади. Мактаб дарсликлари ҳозирча фақат бу йил учун бепул бўлади. Кейинги ўқув йиллари учун дарсликларнинг бепул бўлиш-бўлмаслиги комиссия ўрганишларидан кейин маълум қилинади.

ЎзА