Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мактаб бозори ярмаркаси давом этмоқда
15:14 / 2025-08-26

Шу кунларда пойтахтимиз бозорларида янги ўқув йили учун мактаб ярмаркалари ташкил этилган. Ярмарка расталарида ўқувчилар учун дафтар-қаламдан тортиб, сумка ва спорт анжомларигача – барча керакли ўқув қуроллари арзон нархларда сотилмоқда.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва қатор ҳамкор ташкилотлар томонидан ташкил этилган ярмаркалар ота-оналар учун қулай, болалар учун эса энг яхши танлов имкониятини бермоқда.

Жумладан, Мирзо Улуғбек туманидаги “Наврўз” деҳқон бозори ва “Экобозор” ҳудудида ҳам ярмарка расталари йўлга қўйилди.

–Мазкур ярмаркалар арзон ва сифати яхши бўлгани учун ҳам биз ота-оналар учун айни муддао бўлди, –дейди Зафар Жамолов. –Маҳсулотлар ичида 600 дан ортиқ турдаги ўқув қуролларини топишимиз мумкин. Бу, албатта болаларимизнинг танловини тезда амалга оширмоқда. Энг муҳими, битта жойдан ҳамма керакли нарсаларни олишга эришаяпмиз.

Ташкил этилган ярмаркалардан фуқаролар мамнун.  

Гулноза Бобоева,

ЎзА