Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мактаб битирувчилари замонавий касбларга бепул ўқитилади
12:53 / 2022-02-10

Андижонда умумтаълим мактабларининг бир гуруҳ битирувчиларига IT соҳасида бепул ўқиш имтиёзини берувчи сертификатлар топширилди.

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги тасарруфидаги Андижон Ёшлар технопарки ҳамда Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланган бўлиб, ҳамкорлик доирасида умумтаълим мактаблари битирувчилари бандлиги таъминлаш, уларни IT соҳасида замонавий касбларга ўргатиш мақсадида қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Жумладан, ўтган йили амалга оширилган «Замонавий касбларни бепул ўрганамиз» лойиҳасида иштирок этган ўқувчилар орасидан 60 нафар мактаб битирувчиси ғолибликни қўлга киритган эди. Андижон шаҳридаги Ёшлар технопаркида уларга 3Д моделлаштириш, робототехника, график дизайн ва дастурлаш йўналишлари бўйича бепул ўқиш имтиёзини берувчи сертификатлар топширилди.

Тадбирда Андижонда IT соҳасини ривожлантириш, мазкур йўналишда ёш, малакали кадрлар тайёрлаш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилаётганлиги, вилоятнинг туман ва шаҳарларида «Рақамли технологиялар ўқув марказлари» ташкил этилганлиги, шунингдек, барча туман ва шаҳарларда вилоят халқ таълими бошқармаси билан ҳамкорликда “Digital-School” ташкил этилганлиги таъкидланди.

Шунингдек, тадбир ташкилотчилари томонидан мактаб битирувчилари учун уларнинг қизиқишларидан келиб чиқиб, янги замонавий касбларга ўқитиш бўйича лойиҳалар ишлаб чиқилаётганлиги айтиб ўтилди.

Ф.Убайдуллаев, З.Умрзоқов (сурат), ЎзА