English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мактаб битирувчилари давлат имтиҳони баҳолари билан олий ўқув юртларига кириши мумкин(ми?)
10:53 / 2019-08-26

Халқ таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясига кўра, 48 та мақсадли кўрсаткичларга эришиш бўйича аниқ механизмлар белгиланган.


Халқ таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясига кўра, 48 та мақсадли кўрсаткичларга эришиш бўйича аниқ механизмлар белгиланган.

Мазкур вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш Давлат инспекциясида видеомулоқот ўтказилди. Давлат инспекцияси раҳбари У.Ташкенбаев, халқаро тестолог эксперт Марк Зельман ва бошқалар тестология маркази ва миллий тестологлар реестрини шакллантириш масаласини муҳокама қилди.

Халқаро тестолог эксперт Марк Зельман тестология марказининг тузилмасини шакллантириш, бунда халқаро тажриба жумладан, EST ва бошқа жаҳоннинг машҳур тестология марказлари фаолияти мисолида тушунтирди. Бу каби марказларни ташкил этиш учун етарли тажрибага эга тестологлар жамоасини шакллантириш энг долзарб муаммолардан бири эканлигини қайд этди.

Тестологиянинг асл моҳияти ўқувчилар билимининг дарслик ва адабиётларда берилган контентга мослиги эмас, балки улар ўзлаштирган билимларнинг ҳаётий вазиятларга қанчалик қўллай олиш кўникмаларининг шаклланганлигини баҳолашга қаратилиши кераклигига урғу берилади. Бу эса ўз навбатида миллий баҳолаш тизимлари ҳамда халқаро баҳолаш тадқиқотлари тестларининг уйғунлашувини таъминлаш билан бир қаторда ўқув стандартлари ва дастур талабларидан кутилаётган натижаларга эришиш имконини беради.

Миллий баҳолаш тестлари ўқувчилар билимини PISA халқаро баҳолаш тадқиқотлари орқали аниқлаш билан бир қаторда иштирокчиларнинг келгусида қандай касб ва соҳаларга кўпроқ жалб қилиш мумкинлигини ҳам белгилаши ҳам жуда муҳим масала. Тестологлар мактабларда давлат имтиҳонлари тарзида ўтказилган тест синовлари битирувчилар учун олий ўқув юртларига кириш имтиҳонлари ўрнида қабул қилиниши халқаро тажрибалар асосида қайд этди. Бу борада яқин йилларда бирор янгилик бўлиши мумкин.