Максим Шин Тунисдаги юришини бошлади
Туниснинг Монастир шаҳрида Халқаро теннис федерацияси томонидан “Фьючерс” туркумига кирувчи мусобақа ўтказилмоқда.
Мукофот жамғармаси 15 минг АҚШ долларини ташкил этувчи халқаро турнирда ҳамюртимиз Максим Шин яккалик баҳсларнинг илк даврасида бурундилик Алан Гатотога қарши кортга чиқиб, 6:3, 6:3 ҳисобида мағлубиятга учратди. Энди Максим чорак финалга чиқиш учун бельгиялик Симон Бюпейнга қарши баҳс олиб боради.
Теннисчимиз жуфтлик баҳсларида россиялик Дмитрий Василев билан тандем ҳосил қилди ва биринчи даврада япониялик Юа Так ҳамда бельгиялик Торск Беноит жуфтлигини 6:4, 6:2 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА