English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Максим Шин Грузиядаги турнирнинг асосий тўр баҳсига йўл олди
11:55 / 2022-08-02

Аввал хабар берганимиздек, жорий йилнинг 31 июль -7 август кунлари Грузия пойтахтида эркаклар ўртасида ITF Tbilisi Open теннис турнири ўтказилиб, унда теннисчимиз Максим Шин саралаш босқичи финалига чиқди.

1 август куни Максим Шин барча саралаш ўйинларида ғалаба қозониб, асосий тўр баҳсларига йўлланма олди. У асосий турнирда жаҳон рейтингида юқори ўринни эгаллаб, автоматик тарзда асосий тўрга чиққан бошқа теннисчимиз Ҳумоюн Султонов билан баҳс олиб боради. Шунингдек, ушбу турнирда автоматик равишда асосий тўрга чиққан "ATP Challenger Nur-Sultan 2022" турнири ғолиби Сергей Фомин ҳам иштирок этмоқда.  

Теннис бўйича ITF Tbilisi Open турнирининг соврин жамғармаси 25000 АҚШ долларини ташкил этади. 
Теннисчиларимизга омад тилаб қоламиз!  

“Ўзмиллийбанк” АЖ Ўзбекистон Теннис федерациясининг бош ҳомийси бўлиб, мамлакатимизда ушбу спорт турини ривожлантиришга катта ҳисса қўшиб келмоқда. 

“Ўзмиллийбанк” АЖ  
Матбуот хизмати