Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Макроннинг қатъий жавоби: Европа босимга бўйин эгмайди
13:17 / 2026-01-21

АҚШ президентининг Гренландия масаласидаги таҳдиди Европа сабр косасини тўлдирди, деб ёзмоқда “Reuters” нашри. Давосдаги Жаҳон иқтисодий форумида Франция етакчиси Эммануэль Макрон очиқ ва кескин баёнот билан чиқиб, Европа “кучлилар қонуни”га бўйсунмаслигини эълон қилди.

Унинг сўзларига кўра, Европа ҳудудий суверенитет ва қонун устуворлигини савдолашув предметига айлантира олмайди. Акс ҳолда бу қитъанинг “вассаллашуви”га олиб келади. Макроннинг қайд этишича, тарифлар орқали босим ўтказиш — бу нафақат савдо уруши, балки сиёсий “шантаж”дир.

Трампнинг француз виноси ва шампанига 200 фоизлик бож қўллаш таҳдиди ва Макрон билан шахсий ёзишмаларни ошкор қилиши дипломатик чегаралардан чиқиш сифатида баҳоланди. Француз етакчиси буни “қабул қилиб бўлмайдиган услуб” деб атади.

Европа Иттифоқи энди жавобсиз қолмоқчи эмас. Фавқулодда саммит чақирилди, АҚШ товарларига миллиардлаб евролик тарифлар қайта ишга туширилиши мумкин. Ҳатто “савдо қуроли” сифатида танилган “сўнги чора”ни ишга солиш масаласи ҳам кун тартибига чиқди.

Макроннинг очиқ позицияси Европанинг янги сиёсий оҳангини кўрсатмоқда: ҳурмат – кучдан устун, қонун – таҳдиддан муҳим.

Мусулмон Зиё, ЎзА