Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Макрон ва Ле Пен биринчи турда тенг овоз тўплади
22:41 / 2022-04-10

Франция президентлиги сайловининг дастлабки босқичидан сўнг, кутилганидек, мамлакатнинг амалдаги етакчиси Эммануэль Макрон ва унинг асосий рақобатчиси Марин Ле Пен бошқа даъвогарларни сезиларли даражада ортда қолдиришмоқда. Бу икки сиёсатчида бир хил – 24 фоиз овоз қайд этилди. Бу ҳақда Бельгиянинг «LaLibre» газетаси маълум қилган.

Давлат раҳбарлиги учун бошланган «пойга»да пешқадамларни ўта сўл қарашга эга "Бўйсинмас Франция" партияси вакили Жан-Люк Меланшон 19 фоиз натижа билан изма-из таъқиб қилиб борди. Кейинги ўринларни марказчиларнинг "Республикачилар" партияси аъзоси Валери Пекресс ва ўта ўнг қарашларни ёқловчи номзод Эрик Земмур банд этган. Улар 8 фоиздан овоз тўплади.
Франция президенти 5 йил муддатга сайланади. Биринчи турда даъвогарларнинг ҳеч бири мутлақ устунликка эга бўлолмаса, яъни 50 фоизлик чегарага ета олмаса, иккинчи тур ўтказилади. Демак, режага кўра, кураш 24 апрель куни давом этади.