Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Макрон “тўкин-сочинлик даври” ўтганини таъкидлади
17:56 / 2022-08-24

Франция президенти Эммануэль Макрон "тўкин-сочинлик даври” ўтганини таъкидлаб, инқирозларнинг, жумладан, Украина муаммолари, иқлим ўзгариши ва озиқ-овқат танқислигининг иқтисодий оқибатларига тайёргарлик кўришга чақирди.

"Энди иқтисодий қийинчиликлар билан тўқнаш келамиз. Гап аввал эришиш осон туюлган озиқ-овқатлар, технологиялар ҳақида бормоқда", – деди Макрон Франция вазирлар кенгашининг ёзги таътилдан кейинги биринчи мажлиси очилиши маросимида сўзга чиқиб.

Хабарда таъкидланишича, мажлисни BFMTV телеканали намойиш қилиб борган.

Унинг айтишича, французлар Украина можароси ҳамда қурғоқчилик ва ёнғинлар келтириб чиқарган иқлим ўзгариши оқибатида у ёки бу маҳсулотлар ҳамда технологик материаллар тақчиллиги билан тўқнаш келади.

Украина атрофидаги вазиятга баҳо берар экан, Франция етакчиси “озодликнинг қурбон талаб қилиши мумкин бўлган ўз тўлови бор” деди.