French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Макрон тез орада янги Бош вазирни тайинлайди
18:49 / 2025-10-09

Франция сиёсати яна бурилиш арафасида. Президент Эммануэль Макрон 48 соат ичида янги Бош вазир тайинланишини маълум қилди. Бу қарор мамлакатда ҳукумат инқирози ва парламентдаги келишмовчилик асносида қабул қилинмоқда.

Елисей саройи хабарига кўра, амалдан кетаётган ҳукумат бошлиғи Себастьен Лекорню давлат раҳбари билан учрашиб, миссияси якунланганини билдирган. У телевидение орқали чиқишида “барқарор сиёсий йўл топиш мумкин”лигини айтган, бироқ янги номзод ҳақида ҳеч қандай маълумот бермаган.

Лекорню парламент тарқатилиши ҳақидаги миш-мишни инкор этиб, “210 нафар депутат барқарорлик платформасини қўллаб-қувватламоқда”, дея баёнот берди. Унинг сўзларига кўра, бу Макронга янги Бош вазир тайинлаш учун сиёсий пойдевор яратади.
Ҳукумат етакчиси, шунингдек, янги бюджет лойиҳаси душанба куни парламентга тақдим этилишини маълум қиларкан, ҳужжат “мукаммал бўлмаса-да, келишувга йўл очади” дея қўшимча қилди.

27 кунлик фаолияти билан Лекорню Франция тарихида энг кам муддат ишлаган Бош вазир сифатида тарихга кирди. “Лавозимни бурч сифатида қабул қилдим. Ҳаракат қилдим, лекин ҳаммасини уддалай олмадим,” — деди у “Франция-2” телеканалига.

Мусулмон Зиё, ЎзА