Макрон Исроил - Ҳамас музокарасини тиклашга чақирди
Франция Президенти Эммануэль Макрон Исроил ва Фаластиннинг Ҳамас ҳаракати ўртасида ўт очишни тўхтатиш бўйича музокарани қайта бошлашга чақирди. У Доҳага берилган зарбадан кейин Амир Тамим бин Ҳамад Ал-Тани билан гаплашганини таъкидлади.
- Ҳамас томонидан гаровга олинган барча шахслар озод қилиниши ва зудлик билан ўт очиш тўхтатилиши бўйича музокара давом этишини истаймиз, - деб ёзган фаранг етакчиси ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
Макрон Франция Исроилнинг Қатарга ҳужумини номақбул иш, деб билиши ва қоралашини билдирган.
Нетаньяху идораси аниқлик киритишича, Исроил мустақил равишда режалаштирилган ва амалга оширилган Ҳамас етакчиларини йўқ қилиш амалиёти учун жавобгарликни зиммасига олганини маълум қилди. АҚШ Президенти Дональд Трамп мазкур ҳарбий амалиётдан сўнг Нетаньяху билан гаплашган ва Доҳага берилган зарбани “бахтсиз ҳодиса” деб атаган.
С.Раҳимов, ЎзА