Макрон Ғазо бўйича янги таклиф билан чиқди
Франция етакчиси Эммануэль Макрон БМТ шафелигида Ғазо секторини барқарорлаштириш бўйича миссия бошлашни таклиф қилди, деб ёзди “Франc-Пресс” агентлиги.
— Франция Президенти устувор вазифаси “терроризмга қарши кураш, Ғазода барқарорликни таъминлаш, сектор аҳолисини қўллаб-қувватлаш ҳамда тинч ва барқарор ҳукумат ўрнатиш”дан иборат бўлган “БМТ мандати остидаги халқаро коалиция” тузишни таклиф қилмоқда, — дейилган агентлик Елисей саройига таяниб эълон қилган хабарда.
Шунингдек, мамлакат раҳбари Исроилнинг анклавдаги амалиётни кенгайтириш қарорини танқид қилиб, бу қадамни “эълон қилинган фалокат” ва “доимий уруш сари тез сакраш” деб атади.
Макрон аввалроқ сентябрь ойида бўлиб ўтадиган БМТ Бош Ассамблеяси йиғилишида Париж Фаластин давлатини расман тан олишини маълум қилган. Унинг сўзларига кўра, бу ҳақда Фаластин маъмурияти раҳбари Маҳмуд Аббосга мактуб ҳам юборилган.
С.Раҳимов, ЎзА