Франция президенти Эммануэль Макрон Европа Иттифоқи олдида турган асосий вазифа мустақил ва тўлақонли геосиёсий кучга айланиш эканини таъкидлади.
Бу ҳақда “Italpess” нашри хабар берди. Қайд этилишича, француз етакчиси4 та йўналишдан иборат Европа моделини таклиф этган. Унга кўра, биринчи навбатда ягона бозорни тўлиқ ишлатиш ва маъмурий тўсиқларни қисқартириш зарур.
Иккинчидан, ташқи савдони диверсификация қилиш ва сўнгги йилларда шаклланган хавфли қарамликларни камайтириш лозим.
– Бунинг учун Европа саноат салоҳиятини қайта тиклаш, евронинг халқаро ролини кучайтириш, жумладан, рақамли евро ва евро асосидаги стейблкойнларни ривожлантириш зарур, - деди у.
Учинчи йўналиш сифатида Макрон европаликларнинг устуворлик тамойилини илгари сурди. Унинг фикрича, автомобилсозлик, кимё, металлургия ва мудофаа каби стратегик соҳаларга европаликлар алоҳида аҳамият қаратиши керак. Тўртинчи йўналиш сифатида у инновацияга сармоя киритишни таъкидлаган.
Д.Ҳакимов, ЎзА