Франция президенти Эммануэль Макрон Давосда бўлиб ўтаётган Жаҳон иқтисодий форумида нутқ сўзлади. У АҚШ томонидан келаётган шафқатсиз рақобатни танқид қилиб, Трампнинг мақсади Европани заифлаштириш ва бўйсундириш эканини айтди. Бу ҳақда Evronews хабар берди.
Макроннинг айтишича, 2025 йилда кўплаб урушлар юз берди. У бу гаплари билан АҚШ президенти Дональд Трампга ишора қилиб: “Уларнинг айримлари ҳал қилинганини эшитдим”, - деди. Аввалроқ,
Макрон Трампнинг Ғазо бўйича Тинчлик кенгаши ташаббусига қўшилиш таклифини рад этган, шундан сўнг АҚШ президенти француз виноси ва шампанига 200 фоизлик бож жорий этиш билан таҳдид қилган эди.
Елисей саройи Трампнинг бундай тариф сиёсатини очиқ-ойдин танқид қилди.
Ўтган ҳафта ҳарбийлар олдида сўзлаган Макрон 2026 йил Франция мудофааси учун синовлар йили бўлишини айтди ва 2026–2030 йиллар давомида қўшимча ҳарбий харажатлар учун 36 миллиард евро ажратиш режаларини тасдиқлади.
“Эркин қолиш учун сендан қўрқишлари керак, қўрқишлари учун эса кучли бўлишинг шарт. Бу шафқатсиз дунёда кучли бўлиш учун биз тезроқ ва қатъиятлироқ ҳаракат қилишимиз керак”,- деган Макрон.
<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/dqa7mhTpPKM?si=5XD1vhYQOHi_rLRg" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Кенжа Бекжонов, Улуғбек Тўхтаев, ЎзА