Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Makon marketing forum – 2019” мамлакатимиздаги маркетинг ривожига ҳисса қўшади
15:33 / 2019-10-11

19 октябрь куни Ёшлар ижод саройида “Миллий маркетинг маркази” корхоналар уюшмаси томонидан илк бор “Makon мarketing forum – 2019” амалий маркетинг конференциялари ташкиллаштирилади.


19 октябрь куни Ёшлар ижод саройида “Миллий маркетинг маркази” корхоналар уюшмаси томонидан илк бор “Makon мarketing forum – 2019” амалий маркетинг конференциялари ташкиллаштирилади.

Форумда муҳим амалий натижаларга эришган, маркетинг ва сотишда катта тажрибага эга бўлган етакчи мутахассислар ва тадбиркорлар ўз маъруза ва тажрибалари билан иштирок этади.
“Миллий маркетинг маркази” корхоналар уюшмаси маълумотига кўра, “Makon мarketing forum – 2019” лойиҳасини амалга ошириш бир қатор муаммоларни ҳал қилади. Хусусан, маркетинг, менежмент ва савдо соҳасида тадбиркорлар бизнес саводхонлигини ошириш, бу борада маҳаллий ютуқлар, замонавий тенденциялар, реклама воситаларидан фойдаланиш усуллари билан таништириш имконини беради.

Барча форум тадбирлари энг самарали алоқа платформалари – ижтимоий тармоқлар, радио, ташқи реклама, босма оммавий ахборот воситалари, интернет нашрлари, турли реклама акцияларида кенг кўламли PR-компания билан уйғунликда ўтказилади.

Форум 2 ноябрь куни Самарқандда ҳам бўлиб ўтади.