Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Махсустранс” чиқиндиларни қайта ишлаш соҳасида Қарағанда билан ҳамкорликни бошлади
11:32 / 2019-08-18

Синов лойиҳа тариқасида “Махсустранс ИЧБ“ ДУК ёрдами билан Қарағанданинг Майқудуқ туманида Тошкентда қурилган андоза асосида 20 та махсус чиқинди йиғиш майдонлари ташкил этилди. 


Қарағандада чиқинди йиғиш майдонларини ташкил этишда бизнинг тажрибамиздан фойдаланилди, деб хабар бермоқда “Махсустранс ИЧБ“ахборот хизмати. Синов лойиҳа тариқасида “Махсустранс ИЧБ“ ДУК ёрдами билан Қарағанданинг Майқудуқ туманида Тошкентда қурилган андоза асосида 20 та махсус чиқинди йиғиш майдонлари ташкил этилди. 

Ушбу майдонлар атрофи ўралган, зарур коммуникацияларга уланган ва ёритилган бўлиб, унга маиший, пластик ва бошқа турдаги чиқиндиларни йиғиш учун бир неча қутилар жойлаштирилган. Бунгача Қарағандада контейнерлар бундай махсус жойларда бўлмаган.

Ҳажми 750 литр бўлган чиқинди қутиларининг баъзилари металл тўрли бўлса, бошқалари тўртбурчак шаклда, кўриниши жиҳатдан ҳам бир-биридан фарқ қилади. Уларда жамланган чиқиндиларни махсус юк машиналари белгиланган полигонга олиб бориб ташлайди. Ижтимоий тармоқлардаги хабарларга кўра, аҳолининг махсус чиқинди йиғиш майдонларига кўникиш жараёни қийин кечмоқда. Баъзилар эса ҳали ҳам чиқиндиларни кўчалардаги алоҳида қутиларга ташламоқда.

Шуни ҳам қайд этиш керакки, Қарағандада чиқиндиларни сараланган ҳолда йиғиш тажрибаси аввалдан йўлга қўйилган. У ерда аҳоли қоғоз, пластмасса ва бошқа чиқиндиларни ажратган ҳолда қутиларга ташлайди. Қоғоз ва пластмасса чиқиндилари қайта ишлаш учун Москвага юборилади. Бошқа турдаги чиқиндилар эса шаҳардан 15 км. масофада жойлашган чиқинди полигонига олиб борилади.
“Махсустранс ИЧБ” ДУК ўз навбатида, чиқиндиларни бирламчи саралаш бўйича Қарағанда тажрибасини ўрганмоқда ва Яккасарой туманида бу борадаги синов лойиҳасини амалга ошириш режалаштирилган.