French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Махсус планшетлар йўл-патруль хизмати ходимлари фаолияти самарадорлигини оширмоқда
09:00 / 2020-09-07

Бошқарма маълумотларига кўра, вилоятда планшетлар ёрдамида кунига ўртача 500 та қоидабузарлик қайд этилмоқда.


Барча соҳаларда рақамли технологияларни кенг қўллаш тизимига ўтилаётган бир даврда, мамлакатимиз йўл-ҳаракати хавфсизлиги соҳасида ҳам фоторадардар, бодикамералар билан бир қаторда махсус планшетлардан ҳам фойдаланилмоқда.

Навоий вилояти ИИБ ЙҲХБ йўл-патрул хизмати ходимлари ҳам бугунги кунда қоғоз баённома тузиш амалиётидан буткул воз кечиб, маъмурий жавобгарликни ихтисослаштирилган мобил қурилма (планшет)ларда онлайн тарзда қайд этмоқда.

photo_2020-09-07_09-07-13.jpg

–Мазкур қурилманинг афзалликлари кўп, – дейди бошқарма катта инспектори Шоҳруҳ Ўктамов. – Мисол учун, пиёда қоида бузса шу ернинг ўзида баённома расмийлаштирилади ва бу ҳолатда шахсни тасдиқловчи ҳужжат шарт эмас. Сабаби, планшет бир қатор серверларга интеграциялашган бўлиб, онлайн тарзда ишлайди ва дастлабки маълумотлар киритилиши билан кейингилари автоматик тарзда баённомада пайдо бўлади. Баъзи ҳолатларда автомобиль эгаси бўлмаган тақдирда ҳам автоуловнинг давлат рақами асосида баённома расмийлаштирилиши мумкин. Шунингдек, қоида бузган шахс жаримани пластик карточка орқали шу жойнинг ўзида тўлаши ҳам мумкин.

Бошқарма маълумотларига кўра, вилоятда планшетлар ёрдамида кунига ўртача 500 та қоидабузарлик қайд этилмоқда. Энг кўп қоидабузарлик эса тўхтаб туриш қоидасини бузиш билан боғлиқ.

photo_2020-09-07_09-07-19.jpg

photo_2020-09-07_09-07-23.jpg