Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Махсус касалхона барпо этилмоқда
15:15 / 2020-04-03

Бутун дунёда коронавирус инфекциясига қарши кураш давом этмоқда. Мамлакатимизда ҳам ҳукуматимиз томонидан коронавирусдан сақланиш, инфекцияни кенг тарқалишини олдини олиш, касалланганларни соғлигини тиклаш бўйича бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Президентимиз ташаббуси билан Тошкент шаҳри ва вилоятида замонавий, жаҳон тажрибасидан келиб чиққан ҳолда қисқа фурсатда ихтисослаштирилган касалхоналар қурилиш ишлари бошлаб юборилди. 

Мазкур бунёдкорлик ишларида “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси ҳам фаол иштирок этмоқда, деб маълум қилди уюшма матбуот хизмати.

Жумладан, бу жараён учун “Оҳангаронцемент” АЖ, “Бекободцемент” АЖ, “Қизилқумцемент” АЖ лари томонидан қурилиш майдонларига узлуксиз, пешма-пеш цемент маҳсулоти юклаб жўнатилмоқда. Шу кунгача юборилган 11 минг тоннадан зиёд цемент маҳсулоти ана шу мақсадларда ишлатилди.

Ушбу замонавий касалхоналарнинг тез фурсатда бунёд этилишини инобатга оладиган бўлсак, қурилиш жараёнида енгил конструкциялар, сендвич панеллардан кенг фойдаланилаяпти. Шу боис, ушбу қурилиш материаллари билан ҳам таъминланмоқда. Эътиборлиси, қурилишда ишлатилаётган барча маҳсулотлар маҳаллий корхоналар томонидан ишлаб чиқарилмоқда.