Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Махсус иқтисодий зоналар фаолиятини ташкил этиш тартиби белгиланмоқда
12:59 / 2019-12-14

Ялпи мажлисда сенаторлар томонидан “Махсус иқтисодий зоналар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунини муҳокама қилинди.


Ялпи мажлисда сенаторлар томонидан “Махсус иқтисодий зоналар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунини муҳокама қилинди.

Унда қонун қабул қилиш зарурати аслида “Махсус иқтисодий зоналар тўғрисида”ги қонуннинг амалдаги таҳрири эркин иқтисодий зоналар фаолиятини комплекс тартибга солмаслиги ва такомилига етказилиши зарурлиги қайд этилди.

Қонуности ҳужжатларининг кўплиги, тўғридан-тўғри таъсир қиладиган махсус қонун ҳужжати мукаммал эмаслиги ва барча зарур масалалар тартибга солинмагани тафовутлар ва потенциал инвесторларда бу соҳадаги қонун ҳужжатлари барқарорлиги тўғрисида салбий фикр пайдо бўлишига олиб келади.

Қонун махсус иқтисодий зоналарнинг турлари ва уларнинг фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари, фаолият кўрсатиш муддатини узайтириш, чегараларини ўзгартириш ва уни тугатиш, махсус иқтисодий зоналарнинг фаолиятини ташкил этиш, уларни бошқариш, махсус иқтисодий зонанинг иштирокчиси мақомини белгилаш, божхонада тартибга солиш, солиқ солиш ва ердан фойдаланиш режими бўйича асосий тушунчалар ҳамда қоидалар белгиланмоқда.

Шу муносабат билан қонун бу соҳадаги муносабатларни самарали тартибга солишга кўмаклашади ва иқтисодий ислоҳотларнинг ҳуқуқий базасини мустаҳкамлаш йўлида яна бир қадам ташлаш имконини беради.

Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.