English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Маиший техникаларни божхона ҳудудида қайта ишлаш йўлга қўйилди
14:13 / 2023-02-28

АОКАда ўтказилган брифингда Президентимизнинг 2022 йил 25 апрелдаги "Божхона ҳудудида қайта ишлаш божхона режими қўлланилишини соддалаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги фармон ижроси юзасидан маълумот берилди.

– Фармон ижроси доирасида 2022 йил 12 октябрда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Саноат ишлаб чиқаришида хом ашё узлуксизлигини таъминлаш бўйича қўшимча қулайликларни яратиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори қабул қилинди, – деди Божхона қўмитаси ахборот хизмати раҳбари ўринбосари Ҳусан Тангриев. – Натижада республика ҳудудида хорижий хом ашё ва товарларни қайта ишлаш ҳажми сезиларли ортди.  

Таъкидланишича, 2021 йилда «божхона ҳудудида қайта ишлаш» божхона режимига қиймати 281 млн.АҚШ долларига тенг бўлган товарлар жойлаштирилган бўлса, 2022 йилда бу кўрсаткич 2 баробарга ортиб, 601 млн. АҚШ долларини ташкил қилди.  

Натижада, 2021 йилда 303 млн. АҚШ доллари қийматидаги товарлар хорижга реэкспорт қилинган бўлса, бу кўрсаткич 2022 йилда 88 фоизга ортиб, 571 млн. АҚШ долларини ташкил этди.  

Тадбиркорларга яратилган қулайликлар натижасида республикамизда илк бор ўсимлик ёғи, целлюлоза, аралаш ўғитлар, тамаки маҳсулотлари, ёғоч плиталари, маиший техникалар, цемент каби товарларни божхона ҳудудида қайта ишлаш йўлга қўйилди.  

Илгари божхона ҳудуди қайта ишлаш режимига расмийлаштирилган товарлар таркибида фақатгина тайёр электротехника ва электрон-маиший маҳсулотлар таъмирлаш мақсадида олиб келинган бўлса, бугунга келиб ушбу режимга электротехникаларнинг эҳтиёт қисмлари ҳам жойлаштирилаётгани мавжуд имкониятлардан оқилона фойдаланилаётганидан далолат.  

Ш.Маматуропова, ЎзА