Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Маиший техника воситалари ишлаб чиқарувчилар Хитойда малака оширади
12:04 / 2019-09-07

Хитойдаги хавфсизлик кузатув камералари ишлаб чиқарувчи йирик корхона “Hikvision” компанияси улардан бири.


“Ўзэлтехсаноат” уюшмасидан маълум қилишларича, уюшма раҳбари бошчилигидаги делегация Хитой Халқ Республикасининг бир қатор шаҳарларида бўлиб, инвесторлар билан музокаралар олиб бормоқда.

Хитойдаги хавфсизлик кузатув камералари ишлаб чиқарувчи йирик корхона “Hikvision” компанияси улардан бири.

Бу ерда “Ўзэлтехсаноат” уюшмаси раиси М.Юнусов “Hikvision” Халқаро бизнес марказининг вице-президенти Кин Яо билан учрашди.

Музокаралар чоғида икки мамлакат ўртасида бизнес ҳамкорликни янада ривожлантириш, янги истиқболли лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш, Ўзбекистон бозорида ушбу йирик компаниянинг ишлаб чиқариш тармоқларини кенгайтириш каби долзарб масалалар муҳокама қилинди.

photo_2019-09-07_12-02-41.jpg

Дунёда етакчи ушбу компанияда 34 мингдан ортиқ иш ўрни яратилган. “Hikvision” ишлаб чиқараётган турли ҳажмдаги видеокузатув тизимлари, видео деворлар, киришни бошқариш тизимлари, интерком ва хавфсизлик сигналлари 150 дан ортиқ мамлакатда муваффақиятли қўлланилмоқда.

2011 йилдан буён Ўзбекистонда ваколатхонаси фаолият юритаётган мазкур компания вакиллари Ўзбекистон билан электротехника саноатида яқин ҳамкорлик қилишга тайёр эканлигини маълум қилишди.

Делегация вакиллари дунёнинг етакчи брендларидан ҳисобланган йирик ишлаб чиқариш тармоғига эга “Whirlpool Corporation” компаниясида ҳам бўлишди.

photo_2019-09-07_12-02-42.jpg

Мулоқотлар чоғида Ўзбекистонда маиший техника воситалари ишлаб чиқариш тармоғини янада ривожлантириш, янги истиқболдаги лойиҳалар устида биргаликда ишлаш, қўшма корхоналар ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.

Таъкидлаш жоизки, маҳсулотлари дунёнинг 170 мамлакатида сотиладиган бу компания Хитойнинг Haier компаниясидан кейин иккинчи ўринда туради. Етмишдан ортиқ ишлаб чиқариш ва илмий-техник маркази мавжуд компанияда 100 мингдан ортиқ иш ўрни яратилган.

Учрашувларда Ўзбекистондаги инвестициявий қулай муҳит, инвесторлар учун яратилган имкониятлар, солиқ ва божхона тўловларидаги имтиёзлар каби масалаларда маълумотлар берилди.

Яқин келажакда икки томонлама ҳамкорлик алоқалари ва ўзаро манфаатли лойиҳалар устида ишлаш борасида таклиф ўртага ташланди. Энг муҳими эса “Whirlpool Corporation” компаниясининг малака ошириш марказида ўзбекистонлик маиший техника воситалари ишлаб чиқарувчи корхоналар мутахассис ходимлари малака оширишга келишиб олинди.